(97) 789 38 79 (91) 384 70 69 berdax_teatr@mail.ru TG KK UZ RU EN
Регистрация
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать

Султабаев Жалғасбай

orazbay 18-10-2020, 21:00 647 Nuraniyler / Faxriylar



Султабаев Жалғасбай
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист 
 Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист , 
Қорақалпоғистон халқ артисти , 
Бердақ номидаги давлат мукофоти совриндори, 
 

 

1948 йили 25-майда Қорақалпоғистон Республикаси, Тахтакўпир туманида тўғилган.

1971-йили Тошкент давлат театр ва рассомлик институтин тугатиб театрга актер бўлиб ўз фаолиятин бошлаган.У актер, режиссер ва бош режиссер лавозимларида ишлади. Умумий меҳнат стажи 52 йил. 

У режиссёрлик фаолияти давомида «Виждон», «Энага», «Тобутдан товуш»,  «Қизиқчилар касалхонада», «Ёр висоли», «Келин», «Пайғамбар ёшидаги куёв», «Ялгондакам Жинни», «Интилганга толе ёр», «Фарзанд тошвиши», «Едиге», «Тумарис» операси ва бошқа асарларини сахналаштирди.

У режиссёр бўлиб қолмасдан актёр сифатида да 70дан ослам ранг-баранг ролларни ижро этган. Унинг репертуаридан миллий қаҳрамонлардан тортиб, жаҳон ва қариндош халқлар драматургияси асарларидаги турли характердаги образлар жой олган. Жумладан,   «Бердақ» спектаклида Ерназар кенегес, «Абу Райхан Беруний» спектаклида Содиқ, «Ўжарлар» спектаклида Матирза, «Азроилни олдаган одам» спектаклида Азроил, «Зўраки табиб» спектаклида Ленард, «Мангу булоқ» спектаклида Асқар, «Номи ўчсин» спектаклида Герострат, «Келин» спектаклида  Рысназар, «Яраланган юраклар» спектаклида Баймурод, «Суймаганга суйканма» спектаклида Кўчкинбой, «Соҳибқирон» спектаклида  Амир Хусейн, «Билмасдан бошдим тиканни» спектаклида Собир, «Алпомиш» спектаклида Байбўри, «Интилганга толе ёр» спектаклида Чинибой, «Фарзанд тошвиши» спектаклида Муаллиф ва бошқада спектаклларда ролларни маҳорат билан ижро этиб мутахассислар эътирофи ва томошабинлар олқишига сазовор бўлди.

Шунингдек, кино ва телевидениеда 15 га яқин турли жанрдаги «Ўкинч»да Нуратдин, «Яккама-якка»да Собир, «Маман бий»да бош қаҳрамон Маман бий, «Инсонликка кандидат»да раҳбар, «Сўнгги ҳужум»да Жиемурод образлари билан томошабинлар назарига тушиб, халқимизнинг севимли қаҳрамонларига айланган.

У Қозоғистон, Доғистан, Бошқурстан Республикаларида, Тошкент шаҳрида, Хорезм вилоятида ўтказилган маданият-дўстлик кунларининг, фестивалларнинг, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик куни, Наврўз умумхалқ байрамларининг, йирик маданий анжуманлар, катта театрлаштирилган концертларнинг фаол иштирокчиси.

























Похожие новости

Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016

Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл

10.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Театр тарийхи ҳақида маълумот

09.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Вокал артисти Кутекеева Роза Артиковна

Өзбекстан, Қарақалпақстан ҳәм Қазақстанга хызмет көрсеткен артист

29.09.20 Vokal artistlari / Вокал артистлери
Сапаева Мырзагул Жуманазаровна

Өзбекстан халық артисти, Қарақалпақстан ҳәм Түркменстанга хызмет көрсеткен артист

01.10.20 Vokal artistlari / Вокал артистлери
Вокал артисти Отемуратов Махсетбай Кеўнимжаевич

Өзбекстан ҳәм Қарақалпақстанға хызмет көрсеткен артист, «Ниҳол» мәмлекетлик сыйлығының лауреаты

29.09.20 Vokal artistlari / Вокал артистлери