(97) 789 38 79 (91) 384 70 69 berdax_teatr@mail.ru TG KK UZ RU EN
Регистрация
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать

Вокал артисти Қалендаров Қурбанбай Юлдашевич

orazbay 29-09-2020, 07:00 389 Vokal artistlari / Вокал артистлери


Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри вокал артисти

Қалендаров Қурбанбай Юлдашевич

Қорақалпоғистонга хизмат кўрсатган артист

 

Ушбу вазифада 1988 йилдан буён ишлаб келмоқда.

Қ.Қалендаров барча жанрларда бирдек маромига етказиб роль ижро эта оладиган, юксак маҳоратли, кенг диапазонли актёр сифатида мутахассис ва мухлисларга бирдек танилган ижодкорлардан бири. Унинг “Соҳибқирон” спектаклида яратган Шилтербергер, “Алпомиш” да Есен, “Омирбек ва Тазша” да Лабақ, “Кечиккан муҳаббат” да Даврон, “Урушга лаънат” да Лепес, “Тирик етимлар” да Жанабай, “Адолатга ҳиёнат” да Балташ, “Икки дунё овораси” да Носир, “Виждон” да Карим, “Энага” да Мурат, “Ўғрини қароқчи урди” да Шернияз,  “Инжикнинг мухаббати” Ғаррибай, “Саховот боғи”да Ешбай каби турли характерли образлари бирдек мутахассис ва томошабинлар эътиборини қозонган. 

У Республикамизда кенг нишонланадиган Мустақиллик, “Наврўз” умумхалқ тантаналарига бағишланган байрам дастурлари ва бошқа қатор тадбирларда, шунингдек, 2000 йили Тошкент шаҳрида, 2001 йили Хорезм вилоятида ўтказилган Қорақалпоғистон Республикаси маданияти ва санъати кунларида, 2009 йили Миср Араб Республикасида ўтказилган XXI Халқаро экспереминтал театрлар фестивалида театр жамоаси билан иштирок этиб, С.Балғабаевнинг «Энг сулув келинчак» спектаклидаги Жиенбай ролин ижро этди. 

2013 йили театр жамоаси билан “Сени куйлаймиз, замондош” Республика театрларининг II-фестивалида драматург Қ.Норқобилнинг “Нур сояда қолмайди” спектаклида Заман Ашрафович роли билан муваффақиятли иштирок этиб, спектаклнинг 3 ўринга сазовор бўлишида муносиб ҳисасини қўшди. 2014 йил Туркменстан Республикаси Ашхабад шаҳрида ўтказилган “Театр санъати асрларимизнинг бахти” Халқаро театрлар фестивали ва театр жамоаси билан Тошкент шаҳри А.Навоий номидаги Ўзбекистон давлат катта театрида «Ажинияз», «Тумарис» операсидаги образларин моҳирона яратиб фаол иштирок этди ва Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2014 йил якуни бўйича «Ардақлаў-2015» танловининг «Йилнинг энг яхши актёри» номинациясы билан тақдирланди.

 2018 йили Тошкент шаҳрида ўтказилган “Навруз” ўмумхалқ  байрам тадбири қатнашчиси. 













Похожие новости

Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016

Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл

10.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Театр тарийхи ҳақида маълумот

09.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Бас балетмейстер - Шарипов Абибулла Нагметович

Өзбекстан халык артисти, Қарақалпақстанда хызмет көрсеткен артист

30.09.20 Балетная труппа / balet-truppasi / Ballet / БАЛЕТ
Заретдинов Қурбанбай - Бош дирижёр

Өзбекстан ҳәм Қарақалпақстан көркем өнер ғайраткери, Бердақ атындағы мәмлекетлик сыйлықтын лауреаты

03.10.20 Симфонический оркестр / simfonik-orkestri / Symphony orchestre / Симфония оркестри - КК
Сапаева Мырзагул Жуманазаровна

Өзбекстан халық артисти, Қарақалпақстан ҳәм Түркменстанга хызмет көрсеткен артист

01.10.20 Vokal artistlari / Вокал артистлери